Ўзбекистонда 2018 йилнинг энг фаол ҳамширалари аниқланди

© Пресс служба Минздравохранения Республики УзбекистанВ Ташкенте состоялся финальный этап республиканского смотра-конкурса "Хамшира-2018"
В Ташкенте состоялся финальный этап республиканского смотра-конкурса Хамшира-2018 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ҳамшира-2018” танловида биринчи, иккинчи, учинчи ўринни қўлга киритган ғолиблар тиббиёт олий ўқув юртларига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. Тошкентда “Ҳамшира-2018” республика кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Танловнинг финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят босқичларида ғолиб бўлган 14 нафар ҳамшира қизлар ўзаро беллашди.

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилоят филиали марказий қабулхона бўлими ҳамшираси  Дилноза Холиқова танловда биринчи ўрин совриндори бўлди.

Зомин туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими ҳамшираси Холида Юсупова иккинчи, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилоят филиали қабул диагностика бўлими ҳамшираси Марҳабо Абдукаримова учинчи ўринга сазовор бўлди.

Анъанага мувофиқ, “Ҳамшира-2018” танловида биринчи, иккинчи, учинчи ўринни қўлга киритган ғолиблар тиббиёт олий ўқув юртларига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилинади.

Мазкур танлов Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси республика кенгаши ва Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Янгиликлар лентаси
0