Қамчиқ довонида юк машинаси жарликка тушиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Oбуна бўлиш
Юк автомашинаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. 12 июнь куни Наманган вилоятининг Поп туманида “DAF” русумли юк машинаси Қамчиқ довонидан тушаётган вақтида ҳайдовчи бошқарувни эплай олмай йўл ўртасида турган темир тўсиққа урилган. Сўнгра  қарама-қарши йўналишга ўтиб йўл четидаги темир тўсиқларни бузиб жарликка тушиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, юк автомашинаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.   

Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни Қамчиқ довонида сел келиши оқибатида бир нечта автомобилни сел оқизиб кетганлиги хабар қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0