Япония ассоциацияси ўзбекистонлик тадбиркорларни таклиф қилди

© Sputnik / Natalia SeliverstovaВид на город Токио
Вид на город Токио - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбиркорлар авиачипта ва овқатланиш харажатларни тўлайди, меҳмонхона ва транспорт харажатларини Япония томон қоплайди.

ТОШКЕНТ, 12 июн – Sputnik. Япониянинг РОТОБО ассоциацияси ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги “Марказий Осиё мамлакатлари билан бизнес-матчинг” дастури доирасида, Японияда бизнес-ҳамкорлар топишни, презентация ўтказишни истаган тадбиркорларни таклиф қилмоқда, деб эълон қилди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.

“Ушбу дастурнинг мақсади – Марказий осиёлик ишлаб чиқарувчи корхоналар ва Япониянинг юқори технологияли компаниялари орасида ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатишдир. Бундай ҳамкорлик хамкор мамлакатларда инновациялар ривожланишига хизмат қилади”, — дейилган хабарда.

Япония томон ушбу ташриф давомида Япония ичида транспорт ва турар жой харажатларини, учрашувлар ташкил қилиш ва таржимолик хизматлари билан боғлиқ харажатларни қоплайди. Авиабилетлар ва Японияда овқат пулини таклиф қилинаётган тадбиркорларнинг ўзлари қоплаши керак бўлади.

Дастурда иштирок этишни истаган тадбиркорлар 2018 йилнинг 22 июнига қадар Халқаро меҳнат ташкилотининг Тадбиркорликка ўқитиш бошқармасига ариза беришлари керак, — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0