Август ойидан Хитойдан Ўзбекистонга чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин

Oбуна бўлиш
Хитойлик бир гуруҳ қатнашчилар объектларда Хитой ёзувида ёзилган маълумотларни ҳам кўриш истагини билдиришмоқда

ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Хитойдан Ўзбекистонга чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Пань Давэй, директор Центра исследований России и стран Центральной Азии при ШАОН - Sputnik Ўзбекистон
"Ит ҳурар, карвон ўтар": Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари мустаҳкам, деди эксперт

Хабарга кўра, йўл харитаси доирасида Хитой билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун учрашув ташкиллаштирилган ва тадбирда Хитой туроператорлари Diplomatik VIP ва Travel Service​ саёҳат агентлиги билан биргаликда шу йилнинг август ойи охирида Chuntsin, Loan, Sian​ шаҳарларида тўғридан-тўғри ва чартер рейслар ташкиллаштиришга тайёр эканликларини билдиришган.

Хитой туроператорлари 25 майдан 11 июнгача Ўзбекистонда бўлиб, инфотур доирасида мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишишган. Ташриф чоғида меҳмонлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида бўлишган.

Гуруҳ қатнашчилари меҳмонхоналар, тарихий ва маданий объектларда Хитой ёзувида ёзилган маълумотларни ҳам кўриш истагини билдиришган, шунингдек, Хитой таомлари мавжуд меню нафақат Тошкент ресторанларида, балки бошқа шаҳарларда ҳам машҳур бўлиши мумкин эканлигини таъкидлаб ўтишган.  

Янгиликлар лентаси
0