Ким Чен Ин Трампни Пхенянга таклиф қилди

© Jung Yeon-je / AFPФотография Ким Чен Ына и Дональда Трампа на экране телевизора
Фотография Ким Чен Ына и Дональда Трампа на экране телевизора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ким Чен Ин ва Трамп музокараларининг иккинчи раунди Пъхенянда, учинчиси эса Вашингтонда бўлиб ўтиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. КХДР раҳбари Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампга АҚШ-Корея саммитнинг иккинчи раундини июль ойида Пхеньянда ўтказишни таклиф қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Большая пресс-конференция Владимира Путина 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Путин бекор бўлган АҚШ ва КХДР саммити ҳақида: Ким Чен Ин берган ваъдаларини бажарди

Ушбу таклифнома КХДР Меҳнат партияси раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль биринчи июнь куни Дональд Трампга берган мактубида бўлган. Унинг айтишига кўра Шимолий Корея ҳам ва АҚШ ҳам олий даражадаги музокараларни давом эттириш нияти борлигини билдиришган.

Киодо ахборот агентлиги хабарига кўра, агар музокаралар муваффақиятли ўтса, уларнинг учинчи раунди сентябрь ойида Вашингтонда бўлиб ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин ва Дональд Трамп учрашуви 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу учрашув икки давлат раҳбарларининг, 1953 йилда Корея ярим оролидаги урушдан кейин, тарихда биринчи учрашуви бўлади.

Учрашув олдидан АҚШ маъмурияти КХДРдан ядро қуролидан тўлиқ воз кечиншни талаб қилишини, акс ҳолда босим янада кучайтирилишини эълон қилди. Шимолий Корея эса ўз навбатида, АҚШ билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш ва санкцияларни олиб ташлашни талаб қилмоқда. Айни дамда икки мамлакат орасида ҳатто тинчлик шартномаси ҳам имзоланмаган.

Янгиликлар лентаси
0