Ўзбекистонда гувоҳларни ҳимоя қилиш дастури ишга тушиши мумкин

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСотрудник безопасности
Сотрудник безопасности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қонун қабул қилинса, гувоҳлар ўз паспорт маълумотлари ва ташқи кўринишини ўзгартириш имконига эга бўлади.

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Ўзбекистон Олий суди мамлакатда гувоҳларни ҳимоя қилиш тизимини жорий этишни таклиф қилмоқда. Янги қонун лойиҳаси ЯИДХП порталида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган.

Келтирилган жадвалга кўра қонун лойиҳаси сентябрь ойида Парламент муҳокамасига чиқарилади.

“Янги қонун қабул қилинган тақдирда, жиноий иш юзасидан жалб этилган фуқароларни ҳимоя қилиш, ҳамда Стамбул шартномасини бажариш имконини беради. Бу ўз навбатида халқаро майдонда коррупцияга қарши кураш соҳасида мамлакат обрўсини кўтаради”, — дейилган қонун лойиаси билан эълон қилинган хабарда.

таклиф қилинаётган қонун лойиҳасига кўра, хавфсизлик мақсадида, гувоҳлар ўз паспорт маълумотлари ва ташқи кўринишини ўзгартириши, айрим шахслар ҳақидаги маълумотларга  чеклов киритиш мумкин бўлади.

Шунингдек, жиноят ишида иштирок этаётган фуқаролар уйини қўриқлаш, шахсий қўриқчи ажратиш уй ва иш жойларини алмаштириш имконияти ҳам берилади.

Ҳимоя чоралари қуйидаги шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин:

  • Жабрланувчи ёки унинг қонуний вакили;
  • Гувоҳ;
  • Прокурор ва адвокат;   
  • Гумон қилинувчи шахс ёки унинг вакиллари;
  • Судланиб оқланган киши, агар унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинган бўлса;
  • Ушбу ишда қатнашувчи мутахассислар: эксперт, таржимон, педагог ва психиологлар  

Қонун лойиҳасида белгиланишига кўра, ушбу давлат дастури фақат давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Янгиликлар лентаси
0