Толибон уч кунлик ярашув эълон қилди

© Commons.wikimedia / isafmediaБоевики движения Талибан
Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ярашув 11 июндан 19 июнга қадар амал қилади. Афғонистон президенти бу вақтда фақатгина "Толибон" ҳаракати аъзоларига қарши босқинчилик операциялари тўхтатилишини айтган

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Афғонистон ҳукуматидан сўнг Толибон ҳам рўза ҳайити муносабати билан уч кунлик ярашув эълон қилди, бу ҳақда РИА Новости Афғонистоннинг Pajhwok агентлигига таяниб хабар .

Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Салливан толибларни Афғонистон ҳукумати билан ҳамкорликка чақирди

"Толибон" ҳам уч кунлик рўза-ҳайити арафасида тинчлик сулҳи ҳақида эълон қилди", - дейилади хабарда.

Илгарироқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойи якунига етгани ва рўза ҳайити муносабати билан пайшанба куни вақтинчалик ярашув ҳақида эълон қилган эди.

Ярашув 11 июндан 19 июнга қадар амал қилади. Ғанининг сўзларига кўра, ярашув вақтида мамлакат хавфсизлик кучлари фақатгина "Толибон" ҳаракати аъзоларига қарши босқинчилик операцияларини тўхтатади" ҳамда "ИД" ва хорижий давлатлар томонидан қўллаб-қувватланадиган бошқа террорчилик уюшмаларига қарши курашни давом эттиради".

Янгиликлар лентаси
0