Сергели туманидаги ёғоч уйлар муаммоси қандай ҳал этилиши маълум бўлди

© NUZ.UZВ Сергелийском районе приступили к сносу старых деревянных домов
В Сергелийском районе приступили к сносу старых деревянных домов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сергели туманидаги ёғоч уйлар ҳудуди инвесторларга янги кўп қаватли уй-жой қуриш учун бўлиб берилади

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Сергели туманидаги ёғоч уйларда истиқомат қиладиган аҳолига кўп қаватли уйлар берилади. Бу ҳақда Сергели тумани ҳокими Нозим Хусанов маълум қилди.

Портфели - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги 10 ҳокимга "вақтинча вазифасини бажарувчи" мақоми берилди

Ҳоким сўзларига кўра, ёғоч уйлар ҳудуди инвесторларга янги кўп қаватли уй-жой қуриш учун бўлиб берилади. Яъни, инвесторларга ёғоч уйларда истиқомат қиладиган аҳолига туманнинг бошқа ҳудудидан кўп қаватли уй қуриб бериш шарти қўйилади. Инвесторларга янги кўп қаватли уйлар қуриш учун туман ҳокимлиги томонидан алоҳида ер майдони ажратилади.

Аҳоли янги қурилган кўп қаватли уйларга кўчгандан сўнг, ёғоч уйлар бузилиб ўрнига кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган. Янги уйлар қурилишида ҳудудда ижтимоий объектлар ҳисобга олинади. Яъни ҳудудда мактабгача таълим муассаси, мактаб, касалхона, спорт майдончаларини қуриш ҳам режалаштирилган.

Ҳокимнинг айтишича жорий йилда беш мингдан ортиқ хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0