Бир неча ҳафталик тинимсиз машғулотлардан кейин Тошкент ҳарбий округига қарашли «Марказ» десантчилар тайёрлаш базасида ҳарбий хизматчилар "Тошкент денгизи"га парашют билан сакрашди.
Ҳарбийлар бир неча кун давомида МИ-8 вертолётидан парашют билан 400 метр баландликдан сакрашни амалга ошириб, жанговар шайликлари, тайёргарликлари қай даражада эканлигини намойиш этди.
Улар сувга тушгандан кейин парашютни йиғиштириб, қайиқчиларга топширди ва қирғоққача бўлган 200-300 метр масофани сузиб ўтди.
Ҳарбийлар қўйилган барча жанговар вазифаларни муваффақиятли бажаришди.