Электрон рақамли имзо олиш учун тўлов нархи арзонлаштирилди

© Единый портал гос. услугЕдиный портал государственных услуг
Единый портал государственных услуг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига ЭРИ бепул берилади.

ТОШКЕНТ, 8 июн – Sputnik. Жисмоний шахслар учун электрон рақамли имзо (ЭРИ) олишда тўлов нархи арзонлаштирилди. Бу Ўзбекистон президентининг 5 июндаги фармонида назарда тутилган.

Эндиликда жисмоний шахслар ЭРИ олиш учун аввалгидек энг кам иш ҳақининг 10 фоизи (17 224 сўм) миқдорида эмас, 7 фоиз (12 056 сўм) миқдорида тўловни амалга оширадилар. Бошқа тоифаларда нарх ўзгаришсиз қолган.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига ЭРИ бепул берилади.

Шунингдек, республиканинг 14 ҳудудидан биттадан туман белгилаб олинган бўлиб, ушбу туман аҳолисига электрон рақамли имзо бепул берилади (масалан, Тошкент шаҳрида Юнусобод тумани).

Янгиликлар лентаси
0