Анвар қори Турсунов вафот этди - ОАВ

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМусульманин
Мусульманин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Анвар қори Турсуновнинг жанозалари бугун пешин намозида Жумада "Оқ масжид"да бўлиши маълум қилинган

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Масжидларда Анвар қори Турсуновнинг вафоти эълон қилинди, деб хабар қилди ўзбек ОАВлари.

Шунингдек, Фейсбук ижтимоий тармоғида Абдуқодир Саттаров никли фойдаланувчи ҳам бу ҳақда хабар берган.

"Бугун саҳарда Тошкент шаҳри бош имом хатиби Анвар қори Турсунов оламдан ўтдилар. Жанозалари бугун пешин намозида Жумада "Оқ масжид"да бўлиши маълум қилинди. Муқаддас ойда ва муқаддас кун жумада рихлатга йўл олдилар…", — деб ёзган Саттаров ўз постида.

"Қалампир" нашри хабарига кўра, Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақида миш-мишлар 7 июнь, пайшанбадан жумага ўтар кечаси ижтимоий тармоқларда  тарқалган.

Нашр ўз манбасига таяниб берган хабарга кўра, бир ҳафта аввал маҳаллада, хусусан Анвар қори Турсунов хонадони атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида ҳам қорининг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ расмийлар ушбу хабарларни рад этган.

Айни вақтда ижтимоий тармоқда халқ Анвар қори Турсуновнинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0