Жаҳон кубогида ўзбекистонлик кикбоксчилар 50та медални қўлга киритишди

© olamsport.comУзбекистанские кикбоксеры завоевали 50 медалей в Кубке мира
Узбекистанские кикбоксеры завоевали 50 медалей в Кубке мира - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уч кунлик мусобақа якунида ўзбекистонлик спортчилар 22та олтин, 14та кумуш, 14та бронза, жами 50та медални қўлга киритишди.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Россиянинг Анапа шаҳрида кикбоксинг бўйича бўлиб ўтган IX Жаҳон кубогида ўзбекистонлик спортчилар жами 50та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда olamsport.com хабар берди.

Ушбу нуфузли мусобақада 100га яқин давлат кикбоксчилари қаторида 63 нафар спортчидан таркиб топган Ўзбекистон катталар ва ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этди.

Уч кунлик мусобақа якунида ўзбекистонлик спортчилар 22та олтин, 14та кумуш, 14та бронза, жами 50та медални қўлга киритишди. Беҳруз Нурхўжаев, Иброҳим Шаҳобиддинов, Шерали Мусаев, Ахмед Алимбеков Жаҳон кубогининг энг яхши спортчиси деб топилишди.

Норасмий умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Мезбонлар Россия терма жамоаси биринчи бўлди.

Янгиликлар лентаси
0