Ўзмиллийбанк Хитой Эксимбанки билан 500 миллион долларлик битимни имзолади

© Sputnik / Алексей НикольскийНациональный Банк Узбекистана
Национальный Банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги кредит линия Ўзбекистонга юқори технологик ускуналарни етказиб беришга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун, иқтисодиёт тармоқлари йўналишлари бўйича ҳеч қандай чекловларсиз йўналтирилади

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. 5 июнь куни Пекинда, Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Хитойнинг Экспорт-импорт банки билан 500 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз битимини имзолади.

Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон банки Ўзбекистонга 940 миллион доллар ажратди

Хитой Эксимбанки илк бор Ўзмиллийбанкка ҳукумат кафолатисиз кредит линиясини ажратди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегияси” доирасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан валюта бозорини эркинлаштирилиши, мамлакатимиз банк тизимига хорижий банклар ва халқаро молия институтлари томонидан ишончнинг ошишига сабаб бўлмоқда.

Янги кредит линия Ўзбекистонга юқори технологик ускуналарни етказиб беришга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун, иқтисодиёт тармоқлари йўналишлари бўйича ҳеч қандай чекловларсиз йўналтирилади.

Ўзмиллийбанк 2004 йилдан буён Хитой Эксимбанки билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида, Ўзбекистон ҳукумати кафолати остида олинган Хитой банкининг кредит маблағлари хисобидан 1,2 миллиард АҚШ долларлик 28 та йирик лойиҳалар, соғлиқни сақлаш, таълим, телекоммуникация, қишлоқ хўжалиги, энергетика, нефть ва газ, шунингдек, транспорт каби тармоқларида, амалга оширилган.

Янгиликлар лентаси
0