Ўзбекистонда WebMoney ва “Яндекс.Деньги” ишга тушди

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишДеньги
Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
WebMoney, PayPal, "Яндекс.Деньги" ва Qiwi каби онлайн ҳамёнларни нақд пул ёки карта орқали банкоматлар ёки инфокиосклар орқали UzCard ҳисоб рақамидан тўлдириш мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Бир ой ичида Ўзбекистонда WebMoney, PayPal, "Яндекс.Деньги" ва Qiwi электрон тўлов тизимлари ишга тушади деб хабар қилди "Народное слово".

Amazon Ўзбекистон бозорига киришга тайёрланмоқда

Айни дамда ушбу мақсадда Asia Alliance Bank банк томонидан UzCard банкоматлари учун ишлаб чиқарилган дастурни синовдан ўтказмоқда.

Онлайн ҳамёнларни нақд пул ёки карта орқали банкоматлар ёки инфокиосклар орқали UzCard ҳисоб рақамидан тўлдириш мумкин бўлади.

Умумреспуплика Ягона процессинг маркази директори Ахрор Махмудов айтишига қараганда, Ўзбекистон аҳолиси юқорида айтиб ўтилган тўлов тизимларидан олдин ҳам фойдаланиб келган, лекин тўғридан-тўғри  тўловлар амалга оширишнинг иложи йўқлиги туфайли улар учинчи шахслар хизматларидан фойдаланишга мажбур бўлишган.

Айни дамда халқаро онлайн ҳамёнларга пул қўйиш учун комиссия бироз юқори – 9% атрофида, лекин махсус дастур ишга тушганидан сўнг унинг ҳажми қисқариб, 1%дан ошмаслиги керак.

Ахрор Махмудовнинг сўзларига кўра ушбу янгилик авваломбор ёшларга ва хорижий фуқароларга қулайликлар яратади.

Айни дамда UzCard "Яндекс.Деньги", WebMoney ва Qiwi тизимлари билан шартнома тузишга улгурган ва PayPal билан музокаралар олиб бормоқда. Ушбу компаниялар Ўзбекистонда ишлашга катта қизиқиш билан қарамоқда.

Янгиликлар лентаси
0