Быков: Сингапур – ўзбек маҳсулотлари учун учинчи давлат бозорларига чиқиш калитидир

© Фонд ГорчаковаДиректор по стратегии и развитию Российско-Сингапурского Делового Совета Андрей Быков
Директор по стратегии и развитию Российско-Сингапурского Делового Совета Андрей Быков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тарих фанлар доктори, Россия-Сингапур бизнес кенгаши ривожлантириш ва стратегияси директори Андрей Быков Sputnik Ўзбекистон таҳририятига яқин келажакда Сингапур Ўзбекистонга иқтисодий жиҳатдан нима билан фойдали бўлиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Эксперт фикрига кўра, Тошкент ўзининг маҳсулотларини сотиш учун Сингапурни бевосита тўлақонли бозор сифатида кўриб чиқиши керак эмас.

Бахтиёр Эргашев - Sputnik Ўзбекистон
Эргашев: Марказий Осиё минтақасини фақат транзит лойиҳалари бирлаштириши мумкин

"Бундай режалар деярли муваффақиятсизликка учрайди. Сингапурда аллақароч маҳсулот етказиб берувчилар, бозорлар, маҳсулотлар тузилмаси ҳосил бўлган, бундан ташқари қаттиқ сертификация талабларига эга. Бироқ ушбу давлатда бошқа афзаллик бор — бу йирик хаб ҳисобланади, субшартномалар ва маҳсулотларни қайта сотиш ҳисобига учинчи давлатларга, яъни Малайзия ва Индонезиядан бошлаб Яқин Шарқ, Африка давлатларигача чиқиш мумкин бўлади", — дея ўз фикрини билдирди Быков.

Ўзбекистон учун сингапурлик компанияларининг алоқалари ёрдамида ўз маҳсулотларини бошқа бозорларга олиб чиқиш бўйича имконият ва ютуқлардан фойланиш янада фойдали бўлади деб қўшимча қилди у.

Эксперт таъкидлашича, мамлакатлар бошқа масалаларда, масалан, сайёҳлик, таълим ва транспорт соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришмоқда.

"Ҳамкорлик салоҳияти жуда катта", — деб хулоса қилди Быков.

Быков: Сингапур для узбекских товаров – ключ к рынкам третьих стран

Ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида батафсил бизнинг радиоподкастимизда тинглашингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0