Ўзбекистон ШҲТ бизнес-форумида иштирок этмоқда

© ШОСТоржественная церемония поднятия государственных флагов двух новых государств-членов Организации - Республики Индии и Исламской Республики Пакистан
Торжественная церемония поднятия государственных флагов двух новых государств-членов Организации - Республики Индии и Исламской Республики Пакистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Форумнинг асосий мақсади Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида иқтисодни ривожлантириш ва алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Бугун 6 июн куни Хитойнинг Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотинингишбилармонлар кенгаши ўз бизнес-форумини бошлади.

Председатель КНР Си Цзиньпин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время церемонии приветствия в Пекине - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида ХХР раиси Си Цзинпинь билан учрашади

Форумда ШҲТ таркибига кирувчи 8 та мамлакат Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон иш билармонлар кенгаши вакиллари қатнашмоқдалар.

Форумнинг асосий мақсади Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида иқтисодни ривожлантириш ва алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Форум ўзаро стратегик алоқаларни йўлга қўйиш, ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестицияларни жалб қилиш, инновацияларни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга бағишланган иккита пленар сессия шаклида бўлиб ўтди.

Иштирокчилар ҳудудий жойлашувидан келиб чиқиб кичик бизнесни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлатириш ва мамкалатларнинг иқтисодиётида кичик бизнеснинг ролини кўриб чиқдилар.

Небоскребы в городе Циндао, Китайская Народная Республика - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ саммити: порт-шаҳар Циндаода нималар бўлиши кутилмоқда?

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисиА.Икромов ўз нутқида:

— Бугунги кунда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистоннинг кўпгина янги саноат корхоналарида, нефт ва газ, телекоммуникация, транспорт, тўқимачилик, туризм, қурилиш, кимё ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

"Биз ШҲТга аъзо давлатлар билан кўп қиррали савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга устувор аҳамият берамиз".

Шу муносабат билан биз "Битта камар, битта йўл" концепциясига умид боғлаяпмиз, унинг амалга оширилиши бизнинг нуқтаи назаримизда минтақада ҳамкорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Бизнинг фикримизча, ушбу лойиҳани амалга ошириш иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва инвестицияларни жалб қилиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, транспорт-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим ва маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Биз лойиҳанинг бундай йўналишларини қўшма инфратузилма, саноат инвестициялари, ресурсларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби қўллаб-қувватлаймиз", — деди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси.

Эслатиб ўтамиз, форум ШҲТ саммити доирасида ўтказилмоқда. Бугунги кунда ШҲТ Ишбилармонлар Кенгашининг мажлисини ўтказиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0