ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Тошкентда 7 июн куни Халқаро Пресс-клуб майдонида "Ҳомийлик: янги анъаналарни шакллантириш" мавзусида мулоқот ўтказилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбир ташкилотчилари — Олий Мажлис Сенати ва Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлаштириш жамғармаси.
Тадбирда Олий Мажлис Сенат раиси биринчи ўринбосари Садиқ Сафоев, Мадания вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлаштириш жамғармаси директори ўринбосари Гаянэ Умерова спикер сифатида иштирок этадилар.
Тадбир доирасида республикада ҳомийлик маданиятини такомиллаштириш, хорижий давлатлар тажрибаси асосида ҳомийлик маданияти шакллантириш ва тарғибот қилиш, ўзбек маданиятида мавжуд бўлган ҳайрия ва ўзаро ёрдам бериш қадриятларини янада ривожлантириш, бу борада маданият соҳасидаги мутахассислари, ҳукумат ва бизнес вакиллари, ижодкорлар ва бошқа манфаатдор шахсларни бирлаштириш масалалари кенг муҳокама қилиш режалаштирилган.
Музокаралар давомида мамлакатда хайрия ишларини ривожлантириш учун меъёрий ҳуқуқий таъминот, давлат ва бизнеснинг маданий кўмак фаолият соҳаларини, уларнинг ўзаро муносабатлари ва масъулиятларини янада аниқроқ тақсимлаш, шунингдек, Ўзбекистонда ҳомийлик қилувчиларнинг асосий гуруҳларини аниқлаш масалалари муҳокама қилинади.
Таъкидланишича, янги қонун қабул қилиниши ҳомийлик ишларидаги иштирокчиларни қайд этиш ва уларни рағбатлаштириш имконини беради. Бундан ташқари, қонун ҳомийлик ёрдамини олувчилар томонидан ҳисобот топшириш механизми ҳам назарда тутади. Бу ўз навбатда ҳомийлик қилувчи шахсларга уларнинг маблағлари мўлжалланган мақсадларда сарфланаётганлигига ишонч ҳосил қилишларига ёрдам беради.