Ўзбекистонда олийгоҳларга имтиҳонлар тест саволлари қайта кўриб чиқилади

© UITУзбекский студент
Узбекский студент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кириш имтиҳонларидаги тест саволларини тайёрлаш услубларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги тест саволларини тайёрлаш услубларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқилади. Бу Ўзбекистон президентининг "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.

Портфель - Sputnik Ўзбекистон
Талабаларни мажбурий ишга жалб қилган университет раҳбарлари ишдан бўшатилди

Ушбу қарорда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 январгача олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги тест саволларини тайёрлаш услубларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш тўғрисида топшириқ берилди.

Шунингдек, илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT Генерал, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга тегишли фанлардан белгиланган энг юқори балл бериш ва ушбу фанлар тест синовидан озод қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар раҳбарларининг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда тегишли олий таълим муассасаларининг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан ҳисоботлари ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида муҳокама этилади.

Янгиликлар лентаси
0