НАТО Афғонистондаги мақсадлари ҳақида баёнот қилди

© Foto : NATOШтаб-квартира НАТО в Брюсселе
Штаб-квартира НАТО в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бизнинг мақсадимиз - толиблар жанговар ҳаракатларни давом эттиришдан кўра, музокаралар фойдалироқ эканлигини тушунмоқлари лозим", - деб баёнот қилган НАТО бош котиби

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. НАТО афғон кучларини ўқитиш, тайёргарлигини ошириш жараёнида, шу жумладан, толибларни жанговар ҳаракатлардан воз кечишга ундаб, уларни музокаралар столи атрофида жамланишига ёрдам бермоқда, деди чоршанба куни журналистларга альян Бош котиби Йенс Столтенберг.

Афганские силы безопасности прибывают на место нападения и обстрела в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон
Шойгу Афғонистондаги вазиятни ностабил деб ҳисоблайди

У чоршанба куни 7-8 июн кунлари Брюсселда альянсга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари учрашуви арафасида матбуот-анжумани ўтказди.

"Афғонистон хавфсизлик кучларига кўмак бериб келаётганимиз сабаблари шундан иборатки, толиблар жанг майдонида ғалаба қозона олмасликларини тушунмоқлари ва шу тариқа музокаралар учун замин яратилишини таъминлашдан иборат, толиблар жанговар ҳаракатларни давом эттиришдан кўра, музокаралар фойдалироқ эканлигини тушунмоқлари лозим", — деб баёнот қилган бош котиб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ўз ҳудудида Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳарбий аскарларини жойлаштириш қарорини маъқуллагани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Маълумотларга кўра, БАА ва Қатар ҳарбий бўлинмалари НАТОнинг "Қатъий кўмак" миссияси доирасида, Афғонистон қўшинларини қўллаб-қувватлаш ва ўқитиш, уларга тегишли маслаҳатларни бериб бориш мақсадида жойлаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0