МДҲ мудофаа вазирлари Сергей Шойгунинг она юрти – Тувада жамланишди

© МО РФМинистры обороны стран СНГ
Министры обороны стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазири МДҲ вазирлари учрашув учун Қизил шаҳри бежиз танланмаганини, у бутун Осиё қитъасининг географик маркази эканини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Бугун Россиянинг Қизил шаҳрида (жанубий Сибирь) МДҲ Мудофаа вазирлари Кенгаши Саммити бўлиб ўтмоқда. Учршув вазирларнинг  Ғалаба майдонидаги Мемориал пойига гуллар қўйишидан бошланди, Мудофаа вазирлиги хабарига асосан.

Учрашувда Озарбайжон, Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия , Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари ҳамда МДҲ ижроия қўмитаси вакиллари ҳамда ҳурматли меҳмон сифатида Монголия мудофаа вазири ҳам иштирок этмоқда.

“Қўшни мамлакатлар мудофаа вазирларининг кенгаши Осиёнинг марказий нуқтаси – Қизил шаҳрида бўлиб ўтаётгани бежиз эмас. Умумий чегара ва тарихимиз бизга энг долзарб мавзуларда бир-биримиз билан ишончли суҳбат олиб бориш имконини беради”, - деди Сергей Шойгу  

Россия мудофаа вазири айтишига қараганда, МДҲ бўйича ҳамкорларни умумий қадриятлар – қўшничилик, ўзаро фойдали ҳамкорлик ва ҳудудий барқарорликка интилиш бирлаштириб туради.

Визит Министра обороны РФ Сергея Шойгу в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Шойгунинг Ўзбекистонга ташрифи қандай ўтди

“Шу билан бир вақтда, бизга қарши умумий таҳдидлар мавжуд, биринчи навбатда халқаро террорчилик томонидан. Буни охирги вақтда бўлаётган воқеалар яққол кўрсатибмоқда”, - деди Шойгу.  

Россия вазири, шунингдек, ушбу кенгашда Монголия мудофаа вазири Нямаагийн Энхболд илк бор ҳурматли меҳмон сифатида иштирок этаётганини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Россия мудофаа вазири Сергей Кужгетович Шойгу, Тува республикасидаги Чадане шаҳрида туғилиб ўсган. Меҳнат фаолиятининг бошида Қизил шаҳрида бир неча йил давомида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0