“Бугунги кунда энг арзон меҳмонхоналар бўлган хостелда бир киши 500-600 рубл тўлайди. Лекин улар бир хонада 8 кишигача туришади. Бизда эса 900 рублга меҳмонлар алоҳида капсулага эга бўлади”, — дейди меҳмонхона хўжайни Лилия Дербах.
Капсула ичида ўз микроклиматини ўрнатиш мумкин. Ҳаво ҳарорати, ёруғлик даражаси индивидуал тартибда ўрнатилиши мумкин. Ундан ташқари капсулалар телевизор, USB қувватлаш розеткаси ва бошқа қулайликлар билан жиҳозланган. Шунингдек, меҳмонлар учун умумий душ, ҳожатхона ва ошхона мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Москва марказидаги Тверская кўчасида ҳам капсулали меҳмонхона очилган эди.