ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Хитойда оммабоп бўлган Qyer.com туристик сайти асосчиси Цай Жинхуэ Самарқанд шаҳрини махсус мукофот билан тақдирлади.
Самарқанд шаҳрига "2018 йилда хитойлик ва хорижлик туристларга тавсия этилувчи 10та энг яхши шаҳар” номинациясида махсус мукофот топширилди.
Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизматининг билдиришича, мукофот 1ТВ China 2018 2-халқаро туризм бозори кўргазмаси очилиши маросимида тақдим этилган.