ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Шарифжон Аҳмедович Турсунов "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди, бу ҳақда жамиятнинг расмий сайтида маълумот берилди.
Ундан аввал ушбу лавозимда ўтган йилнинг август ойида бери Алишер Мустафоев бўлган.
Ўзбекистон истеъмолчиларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек транспортировка қилиш, транзит ва экспорт қилиш "Ўзтрансгаз" АЖга юклатилган.
Компания 120 минг км кичик ва ўрта босимдаги газтарқатиш тармоқларини бошқаради. Улар орқали Хитой, Россия ва Марказий Осиё давлатларига газ экспорт қилинади.