ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин "АҚШ ва бошқа давлатларнинг нодўстона ҳаракатларига таъсир чоралари тўғрисидаги" қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинган.
Қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжат АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг нодўстона ҳаракатларига жавобан контрсанкциялар киритиш имконини беради. Чоралар давлатлар, улар юрисдикцияси остида бўлган ташкилотларга ҳамда амалдорлар ва фуқароларга нисбатан қўлланилиши мумкин.