Энди у "Миллий": Тошкентда "Бунёдкор" стадиони номи ўзгартирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтадион Бунедкор
Стадион Бунедкор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу хабар интернет тармоғи фойдаланувчилари томонидан жуда қизғин муҳокама қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Тошкентнинг энг ҳашаматли стадиони "Бунёдкор" номи "Миллий" этиб ўзгартирилди.

Бу ҳақда маҳаллий ОАВларда ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида хабар қилинди.

План строительства нового стадиона Пахтакор со всей прилегающей инфраструктурой - Sputnik Ўзбекистон
Янги “Пахтакор” стадиони хорижий компания лойиҳаси асосида қурилади

Жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолаган.

Ҳужжатда "Бунёдкор" стадионининг бутун мажмуаси ва иншоотлари футбол бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот жараёнларини ташкил этиш ва спорт мусобақалари ҳамда бошқа тадбирларни ўтказишда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг асосий базаси ҳисобланиши белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг сентябрида очилган "Бунёдкор" стадиони ўз ичига 34 минг томошабинни сиғдира олади.

Янгиликлар лентаси
0