ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Афғонистонда университет биноси ёнида портлаш юз берди, деб хабар берди РИА Новости.
Портлаш Қобулдаги Политехника университети ёнида рўй берган. У ерга душанба куни энг олд диний-уламолар тўпланишган эди.
Портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, бир киши жароҳатланган.
Хабарларга кўра, портлаш дин уламолари мажлис бўлиб ўтган бинони тарк этаётган маҳалида юз берган. Мажлисда теологлар мамлакатдаги можарони қораловчи фатвони эълон қилишган.
Мамлакатда фаолият олиб борувчи бирорта ташкилот портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Полиция маълумотларига кўра, портловчи қурилма худкуш-террорчи томонидан ишга туширилган.