Ўзбекистонда паспортда "миллати" графасини олиб ташлаш таклифи муҳокамага қўйилди

© Sputnik / СтрингерУзбекский паспорт
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу борада тегишли мурожаат "Менинг фикрим" жамоавий мурожаатлар порталида қўйилди.

ТОШКЕНТ, 1 июн. "Менинг фикрим" жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистон фуқаролик паспортида "миллати" графасини олиб ташлаш бўйича таклиф муҳокамага қўйилди.

Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда миллий ID-карталар тизими ноябр ойида жорий этилади

"Халқимизни янада мустаҳкамлаш ва бирлаштириш мақсадида ушбу таклиф яратилган. Зеро, мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ўзини ягона бир умумий миллат аъзоси сифатида ўзини ҳисоблаши учун. Бу албатта барчамиз учун умумий келажакни қуришда ўз таъсирини кўрсатади. Мамлакатимиз "миллат" тўғрисидаги қабул қилинган бир қатор ҳужжатларга эътибор қаратилишини сўрайман", — деб ёзган мурожаат муаллифи.

Ушбу петиция тўрт нафар муштарий томонидан ҳам қўллаб қувватланган. Улар "миллати" графасини нафақат паспортдан, балки бошқа ҳужжатлардан ҳам олиб ташлашни таклиф қилишган.

"Нафақат паспортдан, балки ишга киришда тўлдириладиган анкетадан ҳам олиб ташлаш керак. Агар статистика учун керак бўлса, тўғилганлик ҳакидаги гувоҳномада қолдиришсин. Бошқа ҳужжатларда зарурият йўқ. Халкаро стандарт талаби масаласида "Ўзбекистонлик" ибораси етади. Зеро, Конституцияга кўра "Ўзбекистон халқини миллатидан катъий назар Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади", — деб изоҳ қолдирган муштарий.

Янгиликлар лентаси
0