Йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқароларни видео тасвирга олган шахслар рағбатлантирилади

© Юрий Корсунцев / Газета.uzДорожное движение в Узбекистане
Дорожное движение в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қоидабузарлар ҳақида маълумот берган шахслар ҳақида шахсий маълумотлар сир сақланади ва улар рағбатлантирилади

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқароларни видео тасвирга олган шахслар рағбатлантирилади, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати ЎзАга таянган ҳолда.

Бу ҳақда, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида қайд этилган.

Мазкур қарор билан 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ва уни тадбиқ этиш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланган. Шу билан бирга, ҳар ой "Автомобилсиз кун" акцияси йўлга қўйилишидан мақсад йўлларда хавфсизлик муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этиб, автотранспортсиз ҳаракатланиш мумкинлиги ва зарурлигини намойиш қилишдир.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги зиммасига уч ой муддатда жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларида ўрнатилган видеорегистраторларидан олинадиган видеоёзувларни тезкор тўплашнинг марказлаштирилган тизимини жорий этиш, содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида таклифни киритиш ҳамда шахсий маълумотларнинг махфийлигини сақлаб қолиш имконияти таъминланган ҳолда уларни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш бўйича топшириқ берилган.

Янгиликлар лентаси
0