Президент пойтахтда қуриладиган янги йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент осмотрел строительство развязки в Ташкенте
Президент осмотрел строительство развязки в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳисоб-китобларга кўра, барпо этиладиган янги йўл Чорвоққача бўлган масофани 22 километрга қисқартиради.

ТОШКЕНТ, 1 июн – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Оҳангарон шоссеси, Паркент ва Темур Малик кўчалари пойтахтимизнинг энг серқатнов йўлларидан. Тошкент механика заводи ҳудуди орқали Махтумқули кўчаси қурилгач, ушбу йўллар чорраҳасида транспортлар ҳаракати янада ортди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Ташкенте строят трехуровневую развязку
Президент пойтахтда қуриладиган янги йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте строят трехуровневую развязку

Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида бу ерда уч қаватли транспорт боғламаси қурилиши режалаштирилган. Оҳангарон шоссеси ва Паркент кўчаси йўналишида туннел, Махтумқули ва Темур Малик кўчалари кўчаларини боғловчи кўприк қурилиши кўзда тутилган.

“Бу транспорт боғламасини қуришдан мақсад - Чорвоқ ва Чимён ҳудудини ривожлантиришга замин яратяпмиз. Ҳозир фақат Чирчиқ шаҳри орқали ўтадиган йўл бор. Дам олиш мавсумида тирбанд бўлиб кетади. Бу янги йўл келгусида катта юкламани ўзига олиб, транспортларнинг, жумладан, хорижлик сайёҳларнинг Чорвоқ ҳамда Чимён ҳудудига тез ва осон етиб олишини таъминлайди”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Кўприк ва туннелда қатнов олти қаторли бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, барпо этиладиган янги йўл Чорвоққача бўлган масофани 22 километрга қисқартиради.

Президент Оҳангарон шоссеси бўйлаб қурилаётган ер усти халқа метро линиясига доир лойиҳалар билан ҳам танишди.

Янгиликлар лентаси
0