Севсанг кетмайсан: мигрантларга россиялик хотинларидан узоқда яшаш тақиқланади

Oбуна бўлиш
Ишлаб чиқилган лойиҳа ўзаро турмуш қуришга тўсқинлик қилмайди. Фақат ҳисоб-китоб билан оила қурганлар учун муаммо пайдо бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Россиянинг қонун лойиҳалари бўйича ҳукумат комиссияси сохта никоҳларни йўққа чиқарувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Хорижлик фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати ҳақидаги қонунга киритиладиган ўзгаришлар чет эллик эрларнинг оиладан узоқда бўлишларини тақиқлайди. Миграция хизмати буни қатъий назоратга олади.

"Лойиҳа сохта никоҳлар қайд этилишини камайтиришга қаратилган, — деди юристлар ассоциацияси бошқаруви раиси Владимир Груздев "Российская газета" билан суҳбатда. — Аксарият хорижлик фуқаролар мамлакатимизда яшашга белгиланган квотадан ташқари рухсат олиш учун сохта никоҳлардан фойдаланишмоқда".

Ишлаб чиқилган лойиҳа ўзаро турмуш қуришга тўсқинлик қилмайди. Фақат ҳисоб-китоб билан оила қурганлар учун муаммо пайдо бўлиши мумкин.

Ремонт в квартире, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Воронежлик аёл бепул ремонт учун тожик эркакка турмушга чиқди

"Табиийки, инсоннинг ўз оиласи билан яшаш ҳуқуқи ҳеч қачон гумон остига олинмайди, — таъкидлади Владимир Груздев. — Аммо оилани муҳофаза қиладиган меъёрлар виждонсиз фуқаролар томонидан суиистеъмол қилинмаслиги лозим".

Масалан, яқинда Пермда яшовчи аёлнинг сохта никоҳи маълум бўлди.

Прокуратуранинг аниқлашича, аёл хорижлик фуқаролардан бири билан турмуш қурган. Бунинг учун у беш минг рубл пул олган. Улар бир кун ҳам бирга яшашмаган, биргаликдаги мулки ҳам бўлмаган. Аммо хорижликнинг паспортидаги муҳр унга доимий яшаш учун даъвогарлик мақомини берган.

Перм ўлкаси прокуратурасининг маълум қилишича, прокурор туман судига никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида сўров йўллаган. Суд бу сўровни қаноатлантирган. Бундай ҳолатлар бутун мамлакат бўйича ошиб бормоқда.

"Хорижлик фуқаро яшаш жойини ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлмайди ва айниқса бошқа ҳудудга кўчиб кетишга, — деди Владимир Груздев. — Агарда оилавий шароит туфайли кўчиш зарурияти туғилса, у ҳолда розилик жараёни кўзда тутилади".

Груздевнинг таъкидлашича, бу қонун Россия фуқароларининг мамлакат бўйлаб ҳаракатланишларини тақиқламайди.

Янгиликлар лентаси
0