Россиянинг Омск вилоятига 20 тонна ўрик ва гилос киритилмади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРабочие грузят товар в фуру, архивное фото
Рабочие грузят товар в фуру, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондан келтирилаётган мевалар учун келиб чиқиш мамлакатининг фитосанитар сертификати мавжуд бўлмаган, Қозоғистондан келтирилаётган маҳсулотларнинг фитосанитар сертификати эса ҳақиқий бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Россельхознадзорнинг Омск вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон ва Қозоғистонда етиштирилган умумий оғирлиги 21,5 тонна бўлган меваларнинг Россияга олиб кирилиши тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Ветеринар ва фитосанитар назорати федерал хизматининг Омск вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Сбор урожая черешни и вишни - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан Россияга келтирилган гилос ва ўриклар ортга қайтариб юборилди

Хабарда айтилишича, 30 май куни Россия-Қозоғистон чегарасидаги “Белосток” постида Ўзбекистонда етиштирилган 20 тонна миқдоридаги гилос ва ўрик ҳамда Қозоғистонда етиштирилган 1,5 тонна миқдоридаги помидор, олма ва ўрик маҳсулотларининг Россияга олиб кирилишига рухсат берилмаган.

Текширувда аниқланишича, Ўзбекистондан келтирилаётган мевалар учун келиб чиқиш мамлакатининг фитосанитар сертификати мавжуд бўлмаган, Қозоғистондан келтирилаётган маҳсулотларнинг фитосанитар сертификати эса ҳақиқий бўлмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан юк ташувчиларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича иш қўзғатилган ва мевалар ортилган транспорт воситалари ортга қайтарилган.

Янгиликлар лентаси
0