Медведев ва Раҳмон учрашуви: Москвадаги тожик мигрантлари ҳаёти енгиллашадими?

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишРабочий визит премьер-министра РФ Д. Медведева в Таджикистан
Рабочий визит премьер-министра РФ Д. Медведева в Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанбе шаҳрида Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон музокаралари бўлиб ўтди. Томонлар Москва ва Душанбе ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг барча қирралари борасида суҳбатлашди

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Россия Ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев Душанбе шаҳрида ўтказилган музокаралар вақтида меҳнат миграцияси ва таълим мавзуларини муҳокама қилдилар, деб хабар қилди Тожикистон президенти матбуот-хизмати.

Айтилишича, Россия Бош вазири ва Тожикистон раҳбари ўртасидаги музокаралар пайшанба куни бўлиб ўтди, томонлар Москва ва Душанбе ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг барча жабҳаларини муҳокама қилдилар.

Раҳмон Медведевни Россия Ҳукумати раиси лавозимига тайинлангани билан табриклаган ва унинг Тожикистонга сафари — янги қайта тайинланган РФ Вазирлар Маҳкамаси раҳбари мақомидаги илк хорижий сафари эканлигини таъкидлаб ўтган.

Тожикистон етакчиси шунингдек, "Россия билан муносабатларни ривожлантириш мамлакат ташқи сиёсатининг устувор жиҳатларидан биридир", деб қайд этган ишонч билан.

Тожикистон президенти матбуот-хизмати хабарига кўра, Раҳмон ва Медведевмаданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганлар ва бу йўналишда ҳамкорликда таъсирчан чораларни қабул қилиш лозим, деган фикрга келганлар.

Хусусан, тожик фуқаролари орасида рус тилида таълим олиш борасида ошиб бораётган қизиқишларни қониқтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигига урғу берилган, Россия олий таълим даргоҳларида тожик ёшларининг таълим олиш масаласига, шунингдек, Тожикистонда рус тилида таълим берадиган умумтаълим муассасалари тармоғини кенгайтириш борасида аввалроқ эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилган.

Тожикистон президенти Россия томонидан Тожикистонда рус тилида таълим бериладиган бешта мактабнинг қурилиш жараёни тезлаштирилиши муҳимлигини қайд этган ҳамда Тожикистонга юборилаётган россиялик ўқитувчилар таркиби кўпайтирилиши лозимлигини таъкидлаган.

Меҳнат миграцияси ҳақида гапирар экан, Медведев ва Раҳмон тожик меҳнат мигрантларининг Россияда бўлиш тартиби соддалаштирилиши, уларнинг ижтимоий таъминоти яхшиланиши ҳамда меҳнат мигрантлари Россия меҳнат бозорига уюшқоқлик билан жалб қилиниши масалаларини муҳокама қилганлар.

Янгиликлар лентаси
0