ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Ўн икки ёшгача бўлган болаларни назоратсиз қолдиришни таъқиқлаш болалар ҳуқуқи бўйича вакил Загипа Балиева томонидан илгари сурилмоқда. Балиева бу ҳақда Қозоғистон парламенти мажлисини ижтимоий-маданий ривожлантириш қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида айтган.
"Менимча, барча болалар муассасаларида видеокузатув бўлиши керак бўлган вақт келди. Эҳтимол, буни нормага киритиш керакдир ва биз буни ҳозир ишчи гуруҳда ўрганмоқдамиз: ота-оналар 12 ёшгача бўлган болаларни назоратсиз қолдириш ҳуқуқига эга эмас. Агар бола 12га тўлмаган бўлса, у ҳатто уйда ёлғиз қола олмайди", — дея иқтибос келтирган Sputnik Қозоғистон ҳуқуқ ҳимоячиси сўзларидан.
Ота-оналар масъулиятини оширишдан аввал ҳукумат томонидан шароит яратилиши, қўллаб-қувватлашлар бўлиши лозим, деб таъкидлади Балиева.
"Биз ҳукуматимизга мамлакатимиздаги ҳар бир бола учун битта тўгарак ва битта спорт секцияси республика ёки маҳаллий бюджетдан тўланишини таклиф этмоқчимиз. Ўшанда биз ота-оналар масъулиятини ошира оламиз, ва улар бизга "менинг шароитим йўқ" дея олмайди. Мен ўйлайманки, давлатнинг бунга қурби етади", — деб баёнот қилди омбудсмен.
Балиева шунингдек, ойналарни ўрнатишдаги янги қурилиш нормалари ва қоидалари хусусида сўзлади.
"Бизда 100дан ортиқ болалар ойнадан тушиб кетганини биласизларми? Ҳозирда давлат органлари билан биргаликда қурилиш нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқдик. Ҳозир "Атамекен", тадбиркорлар билан учрашаяпмиз. Ойна ишлаб чиқарувчилар, ишлаб чиқаришни қайта кўриб чиқади, ўрнатиб бўлганлар учун эса ҳимоя воситалари бор", — деб тушунтирди омбудсмен.
Ўз чиқиши якунида Балиева Қозоғистон учун зўравонликни таъқиқлаш тўғрисидаги қонунчилик лойиҳаси зарурлигини таъкидлаб ўтди.
"Ўйлаб кўринглар, — бизнинг болаларимизни ҳимоя қиладиган қонунларда, уларнинг бирортасида зўравонликка таъқиқ йўқ. Фақатгина кейинги жавобгарлик бор — болани ўлдирганлик, уни урганлик учун жиноий жавобгарлик. Биз тайёрлаётган қонунчилик ҳужжатида шу жумладан зўравонликка таъқиқ бўлади", — деб хотима қилди омбудсмен.