Ўзбекистонда хотин-қизларга арзон уй-жойлар берилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНовостройки в сергелийнском районе Ташкента
Новостройки в сергелийнском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг ҳар бир туманида ҳар йили муҳтож хотин-қизларга 6-10та арзон уй-жойлар ажратилади

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда хотин-қизларга арзон уй-жойлар берилади, бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Ўзбекистоннинг ҳар бир туманида ҳар йили муҳтож хотин-қизларга 6-10та арзон уй-жойлар ажратилади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган уйларни молиялаштириш 25%и (бошланғич бадал) хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағи, 75%и тижорат банклари имтиёзли кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.

Талабгорни кредит қоплаш имконияти бўлмаса, олинган кредит маблағлари у ишлаётган ташкилот касаба уюшмалари федерацияси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобига қоплаб берилади, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг телеграммдаги ботида.

Янгиликлар лентаси
0