Япония Ўзбекистонга 7 млн долларлик техника тақдим этади

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишРеконструкция трассы, архивное фото
Реконструкция трассы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур техникадан қишлоқ жойларда йўл қурилиш-таъмирлаш ишларида фойдаланилади

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Япония Ўзбекистонга умумий қиймати 800 миллион иен (7,3 миллион доллар) бўлган йўл-қурилиш техникасини беғараз асосда тақдим этади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Нефтеперерабатывающий комплекс. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Япония Ўзбекистонда газдан бензин ишлаб чиқарувчи завод қуриши мумкин

Бу Ўзбекистон ва Япония вакиллари ўртасида Тошкентда имзоланган алмашув ноталарида назарда тутилган.

"Грант лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Япониянинг Sakai Heavy Industries Ltd компанияси техникасига эга бўлади. Мазкур техникадан Сирдарё, Жиззах, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш доирасида қишлоқ жойларда йўл-таъмирлаш ишларида фойдаланилади. Ўзбекистонга хусусан, ресайклер ва турли хил йўлсозлик техникалари ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари тақдим этилади", — деб маълум қилди Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Шу йилнинг март ойи бошида Ўзбекистон Хитойда ишлаб чиқарилган 100дан ортиқ йўл-қурилиш техникасини сотиб олганди.

Ушбу йил ўртасига қадар яна юзта йўл-таъмирлаш ва йўл-қурилиш техникасини сотиб олиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0