ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ йўл нозирлари фаолиятини назорат қилиш учун ён камераларни синовдан ўтказмоқда, ИИББ хабарига асосан.
Видеоқайд камераси пост-патрул хизмати ходимининг кийимига ўрнатилади ва атрофда бўлаётган воқеаларни ёзиб боради. Бундай камералардан фойдаланганда гувоҳлар керак бўлмайди.
Ушбу видеокамера ходимнинг кунлик иш фаолияти, ҳайдовчилар билан ўзаро мулоқотини узулуксиз ёзиб боради. Камералар ягона бошқарув тизимига уланган бўлиб, марказий аппарат томонидан бошқарилади.
ЙПХ ходими камера ёзувини тўхтатиб қўя олмаслиги, қайд этилган тасвирни ўчира олмаслиги – тизимда коррупциянинг олдини олишга, адолатли чора-тадбирлар кўришга ёрдам беради.
Ушбу замонавий ускуна синовдан ўтган тақдирда улардан соҳада кенг фойдаланиш кўзда тутилган.