ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. Давлат статистика қўмитаси томонидан 2018 йилнинг апрель ойида ўтказилган тадқиқодга кўра, Ўзбекистонда муқобил энергия манбааларидан фойдаланиш нисбатан паст даржада қолмоқда.
Изланишда иштирок этган юридик шахсларнинг фақат 3,9 % муқобил энергия манбааларидан фойдаланади. Ўтган йилда ушбу кўрсатгич 3,7 % эди.
Ушбу юридик шахсларнинг аксарияти – 2,7 % биогаз қурилмаларидан фойдаланиши аниқланган. Шу билан бирга ўтган вақт давомида қуёш батареяларидан фойдаланувчилар сони 1,4 %дан 1,9 %гача, қуёш коллекторларидан фойдаланувчилар сони 0,5%дан 1 %гача ошган.
Вилоятлар бўйича муқобил энергиядан фойдаланишда Навоий вилояти етакчилик қилмоқда. Бу ерда изланишда иштирок этган юридик шахсларнинг 12,5 % муқобил энергия манбааларидан фойдаланишади. Ушбу кўрсатгич Қашқадарё вилоятида 7,5 %, Тошкентда - 4,3 % ва бошқа вилоятларда 2-3 %ни ташкил қилган.
Тадқиқоднинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.