Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари тайинланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровБывшее здание МИД Узбекистана
Бывшее здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дилшод Аҳатов бунга қадар ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, Германия Федератив Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчи лавозимларида ишлаган.

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Дилшод Аҳатов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Камилов: военного решения ситуации в Афганистане нет - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов "Примаков ўқувлари" форумида иштирок этади

“2018 йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатига вазир ўринбосари этиб тайинланган Дилшод Аҳатов таништирилди”, - дейилади хабарда.

Дилшод Аҳатов бунга қадар ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, Германия Федератив Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчи лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, ТИВ Консуллик ҳуқуқий департаменти бошлиғи этиб тайинланган Улфат Кадиров ҳам таништирилди. У илгари Туркия Республикасида фавқулодда ва мухтор элчи лавозимида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0