ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2018 йил 31 май – 1 июнь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Мажлисда МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилиш, хизматларнинг эркин савдоси истиқболлари ва кўп томонлама кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Мажлис якунига кўра Ҳамдўстлик ҳудудида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни назарда тутадиган бир қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.