“Ўзбекистон ўз ҳудудида ядровий тадқиқот ректорига эга, иккинчи тадқиқот реактори илгари ёпилганди. Шунинг учун давлатда тегишли тармоқларда маълум тажриба бор. Бундан ташқари, Ўзбекистон тарихан уран ҳом-ашёсининг асосий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади”, - деб таъкидлади эксперт.
Унинг сўзларига кўра, атом электр станция қуришга таъсир қилиши мумкин бўлган муҳим омиллар - молиялаштиришни жалб қилиш имконияти ва электр энергияга талаб мавжуд.
“Гап битта қуввати 1000-1200 мегаваттли атом энергоблоки учун 5-6 миллард евро хусусида бормоқда”, - деб қўшимча қилди Хлопков.
Хлопков: атомный опыт у Узбекистана имеется
Бундан ташқари, муқобил энергия ишлаб чиқариш ривожланишини ҳисобга олиш керак, шунинг учун АЭС қуриш масаласи мақсадга мувофиқлиги долзарблигича қолмоқда деб ҳисоблайди эксперт.