Эрини қўшнисидан рашк қилган каттақўрғонлик аёл унинг кенжа қизини болта билан чопди

© Sputnik / СтрингерОказание первой помощи
Оказание первой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қизалоқнинг "Холажон, сизга нима бўлди?” деган саволи Гулсанамни қутуртириб юборади, у хонадаги болтани олиб қизга ҳужум қилади. Аёл яна бир неча бор боланинг танасига болта уради. Гулнигор зарбалардан жойида ҳалок бўлади

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Каттақўрғонда қўшнисининг қизини вахшийларча ўлдирган аёл 15 йилга қамалди, деб хабар берди "Зарафшон" нашри.

Хабарда айтилишича, Гулсанам (исми ўзгартирилган) ушбу жиноятни рашк туфайли содир этган. У эрини икки фарзанди билан бева қолган Мавлудадан рашк қила бошлаган.

Кунларнинг бирида Гулсанам айтганини қилмагани учун ўз турмуш ўртоғидан қаттиқ калтак ейди. Орадан иккин кун ўтиб, уйда кенжа қизи борлигига қарамай, ароқ ичиб, "ўзини унутгиси келади".

Тошкент яқинида аёл кишининг бўлаклаб кетилган жасади топилди

Кайфи ошгач кўзгуга қараб, кўкарган юзи, бўйни ва оёғини томоша қилиб турганида, уйга кенжа қизининг синфдоши — Мавлуданинг қизи Гулнигор кириб келади.

Қизалоқнинг "Холажон, сизга нима бўлди?” деган саволи Гулсанамни қутуртириб юборади, у хонадаги болтани олиб қизга ҳужум қилади. Аёл яна бир неча бор боланинг танасига болта уради. Гулнигор зарбалардан жойида ҳалок бўлади.

Хабарда айтилишича, қотилликни содир этгач, Гулсанам катта қизи Нозима билан жасадни қишлоқ четидаги ахлатхонага олиб бориб ташлашади, қизнинг портфели ва кийимини эса ҳожатхонага ташлашди.

Қизалоқни бир ҳафта давомида маҳалла фаолларидан бошлаб ички ишлар ходимларигача – барча-барча излайди.

Шунда, ички ишлар ходимлари билан суҳбатда Мавлуда қизи қўшнисининг фарзанди билан дўст бўлгани, уларникига тез-тез меҳмонга бориб турганини айтди. Ички ишлар ходимлари Гулсанам ҳовлисидаги ҳожатхонада портфел ва ўлдирилган қизалоқнинг кийимларини, ахлатхонада эса Гулнигорнинг майдаланган жасадини топишади.

Нашр хабарига кўра, аёл ўз айбига иқрор бўлган. Суд уни 15 йил 3 ойга қамоқ жазосига маҳкум этган.

Янгиликлар лентаси
0