Бузоқнинг югургани сомонхонагача, трактор ўғрисиники-чи?

CC BY-SA 2.0 / t_y_l / P9091079Трактор на автомобильной трассе
Трактор на автомобильной трассе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятида трактор ўғриси уч йилдан сўнг қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида уч йил олдин трактор ўғирлаган шахс қўлга олинди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.   

“2015 йил 26 апрель куни «Ego Agro Product» фермер хўжалиги раҳбари А.Г. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2015 йи 25 апрелга ўтар кечаси номаълум шахс шу фермер хўжалиги даласидан ТТЗ-75 J “New Holland-U” русумли тракторини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ангрен шаҳрида яшовчи, А.Э. содир этганлиги аниқланиб ушланди ва ундан далилий ашё сифатида трактор олинди”, — дейилган хабарда.

Ушбу муносабат билан, ИИВ фуқароларга ўз мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлишни, қаровсиз қолдирмасликни маслаҳат беради. Ўзбекистон учун ғайриоддий ҳолат бўлган трактор ўғирлиги, бошқа мамлакатларда кам учрайдиган ҳолат эмас.

Хусусан, Россияда қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникасини ўғирлаш ҳоллари жуда кўп учрайди. Бунинг асосий сабаби — уларнинг қиймати автомобилдан бир неча баробар қимматлигидир. Яъни ўғирликдан мўмай даромад олиш мумкин. Иккинчидан  бундай техника кўп ҳолларда керакли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмайди, давлат белгиларига эга бўлмайди. Бу уларни қидиришни мушкуллаштиради.  Учинчидан улардан одатда ёлланган ишчилар фойдаланади ва баъзи ҳолларда қаровсиз ташлаб кетилади. Тўртинчидан, бу каби техникага сигнализация ва қўриқлаш ускуналари ўрнатилмайди. 

Янгиликлар лентаси
0