ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Сурияданинг Дайр-аз-Зор вилоятида тўрт нафар россиялик ҳарбийлар қурбон бўлди, деб хабар қилмлқда Россия мудофаа вазирлиги.
“Сурия артиллерия батареяси ўтини бошқариб турган икки нафар россиялик ҳарбий маслаҳатчилар воқеа жойида ҳалок бўлишди. Яна беш нафар россиялик аскарлар яраланиб госпиталга ётқизилди. Улардан икки нафарининг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади”, — дейилган хабарда.
Ҳарбий муассаса хабарига кўра, Суриянингн Дайр-аз-Зар вилоятида жангариларнинг бир неча гуруҳи қоронғу вақтда Сурия армиясининг артиллерия батареясига ҳужум қилган. Сурия аскарлари ва россиялик маслаҳатчилар жангариларга қарши бир соатдан ортиқ жанг қилган. Уларнинг ҳаракатлари натижасида 43 нафар террорчи, 6та йирик калибрли пулемётлар ўрнатилган йўлтанламас автомобиллар йўқ қилинган.
Ушбу жангда иштирок этган барча россиялик аскарларга давлат мукофотлари берилади.