Қорақалпоғистонда консерваланган ҳаво сотилмоқда

© kruz.uzВ Каракалпакстане производится консервированный воздух
В Каракалпакстане производится консервированный воздух - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Консерва қилинган ҳаво – ўз ичига турли хил ҳиссиётларни тўплаган асл  сувенир ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 26 май – Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида консерваланган ҳаво сувенири ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда kruz.uz хабар берди.

Хабарда айтилишича, Қонликўл туман “Қонликўл” посёлка фуқаролар йиғини ҳудудида “Aydos Diyorbek” хусусий корхонаси томонидан “Орол денгизи минтақаси ҳавоси” консерваланган сувенири ишлаб чиқарилмоқда.

“Консерва қилинган ҳаво – ўз ичига турли хил ҳиссиётларни тўплаган асл  сувенир ҳисобланади. Сувенирни сотиб олган турист фақат  консервадаги ҳавони эмас, балки Қорақалпоғистон, Орол денгизи ҳудудлари ҳақидаги хотираларини ҳам ўзи билан бирга олиб кетади”, - дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0