Тошкентда мотоцикл олиб қочган коллеж ўқувчиси дарахтга урилиб ҳалок бўлди

© storm-eindhoven.comStrom Pulse электро мотоцикли
Strom Pulse электро мотоцикли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унинг шериги қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 26 май – Sputnik. Тошкентда икки нафар коллеж ўқувчиси мотоцикл олиб қочди, улардан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарга кўра, 22 май куни коллеж ўқувчилари М.Ю. ва К.М. Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида “Max Exem” МЧЖ биноси олдида қаровсиз қолдирилган “Yamaha” русумли мотоциклларни ҳайдаб қочишган.

М.Ю. мотоциклни Чўпонота кўчасида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга бориб урилган ва воқеа жойида вафот этган.

Унинг шериги К.М. ушланган.

 

Янгиликлар лентаси
0