Ўзбекистон ҳарбийлари Халқаро армия ўйинлари танловларида қатнашишади

© Минобороны УзбекистанаВоеннослужащие узбекской армии
Военнослужащие узбекской армии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Волжск шаҳрида (Волгоград вилояти) бўлиб ўтадиган танловда Россия, Белоруссия, Вьетнам, Сербия, Хитой, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон вакиллари қатнашади

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Халқаро армия ўйинлари “Муҳандислик формуласи” танловида саккиз мамлакат, жумладан Ўзбекистон ҳам иштирок этади.

Бу ҳақда Россия Қуролли Кучлари муҳандислик қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Юрий Ставицкий маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.

"Волжск шаҳрида (Волгоград вилояти) бўлиб ўтадиган танловда Россия, Белоруссия, Вьетнам, Сербия, Хитой, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон вакиллари қатнашади", — деди у.

Хитойнинг Корла полигони ўқув базасида эса “Хавфсиз йўналиш” танлови ўтказилади. Унда ҳам юқоридаги саккиз мамлакат ҳарбийлари иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0