Sputnik ЧМ-2018га бағишланган "содда сайёҳатчилар" лойиҳаси вакиллари билан учрашиб, улардан интервью олди.
Ситорага футболга қандай муносабатда эканлиги ҳақида савол берилди.
"Дўстларим орасида кўп футболчилар бор, улардан Одил Ахмедов, Баходир Насимов, Санжар Турсунов. Лекин ҳар куни футболни кузатиб бормайман", — деди Ситора.
Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида кимга мухлислик қиласиз, балки Роналдуга, деган саволга у қуйидагича жавоб қайтарди.
"Мен ўзимни Криштиану Роналдунинг фанати деб ҳисобламайман, кўпроқ бокс ва кикбоксни яхши кўраман. Мен спорт янада ривожланиб боришини истардим, чунки спорт соғлом тарбия бағишлайди", — деб қўшимча қилди Фармонова.
Шунингдек, Ситора энг севимли шаҳри сифатида Тошкент шаҳрини тилга олди. Бироқ Самара ҳам унда катта таассурот қолдирганини қўшимча қилди.