Бош вазир ўринбосарларидан бири лавозимидан озод этилди

© Spuntik / Владимир ФедоренкоПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу борада тегишли фармон президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

ТОШКЕНТ, 25 май – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари Қаҳрамон Валиевич Акмалов ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, бу борада тегишли фармон президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Маълумот учун, Қаҳрамон Акмалов бу лавозимда 2017 йилнинг ноябрь ойидан буён ишлаб келаётганди. Бунгача у ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари сифатида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0