ТАТУ ўқишнинг кредит тизимига ўтади

© tuit.uzТАТУ
ТАТУ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ТАТУ кредит тизимига ўтади, - деди институт ректори Сарвар Бобохўжаев.

ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Тошкент ахборот технологиялари университетида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб кредит тизими жорий этилади, дейилган олийгох хабарида.

Студенты МГУ - Sputnik Ўзбекистон
МГУ талабалари Мирзиёевдан ўқиш нархини оширмасликни сўрашмоқда

Бу ҳақида  22 май куни ИУТ ректори Сарвар Бобохўжаев #МИТCРОАДМАП2018 анжумани доирасида эълон қилди. Ректор айтишига қараганда ушбу муносабат билан ҳар ярим йилликда ўқув муддати 18 ҳафтадан 15 ҳафтагача қисқартирилар экан.

“Таълимнинг кредит тизими, шунингдек, семестр давомида ўқиш ҳафталарига таъсир қилади. 18 ҳафталик ярим йилдан 15 ҳафталик ярим йилга кўчириш режалаштирилган”, - деди Бобохўжаев.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон учун янги бўлган ушбу кредит тизими президентининг 2018 йил 19 февралда қабул қилинган ПФ-5349сонли “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ татбиқ этилган.

Академия МВД - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ ўқув юртларини битирганлар 5 йил ишлаб беради ёки ўқиш пулини тўлайди

Ўзбекистон олийгоҳларида кредит тизиминпинг қабул қилиниши, бу Ўзбекистон ва Европанинг олий таълим соҳасида ўзаро ҳамкорлиги натижасидир.  

"Болон жараёни" принципларига асосан тузилган янги ўқув тизими - таълим сифатини яхшилаш, халқаро тавсияларни қўллаш асосида халқаро таълим стандартларини жорий этишга қаратилган.

Шунингдек, тизимни жорий этиш - ТАТУга хорижий университетлар билан талабалар, профессор-ўқитувчилар ва педагог кадрларни алмашиш имконини беради.

Янги тизимнинг энг асосий хусусияти эса - у талабаларга ўзининг мустақил таълим дастурини шакллантириш ва билимларни баҳолашнинг шаффофлигини таъминлаш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Болон жараёни – 1999 йилда Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида имзоланган кўнгилли шартномадир. Унинг асосий мақсади - миллий таълим тизимларини уйғунлаштириш ва бир бирига яқинлаштириш йўли билан, бутун Европа ҳудудида умумлашган олий таълим тизимини яратишдир.

Бугунги кунда Россия таълим тизимида юз бераётган ўзгаришлар ҳам Болоан жараёни тизимига жуда ўхшашдир. Россия таълим вазирлиги бутун мамлакат ҳудудида умумлашган таълим тизимини яратиш йўлидан бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0