ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. Самарқанд вилоятида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайди.
Бу ҳақда "Зарафшон" газетаси хабар бермоқда.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 51-сессиясида Самарқанд вилоятида жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида 91 киши ўз жонига қасд қилганлиги маълум қилинди, дейилади хабарда.
Ўз жонига қасд қилганларнинг 45 нафари аёллар ва 46 нафари эркаклар бўлган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 тага кўпайган.
Ўз жонига қасд қилганларнинг 50 нафари вафот этган.